Каҳф сураси
Ғор (Қуръон, 18), жума куни учун
«Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, икки жума орасида унга нур порлаб туради».
-
بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ
Бисмиллоҳир-раҳмонир-раҳийм
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман.
-
الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَنزَلَ عَلَىٰ عَبْدِهِ الْكِتَابَ وَلَمْ يَجْعَل لَّهُ عِوَجًا ۜ ١
Ал-ҳамду лиллоҳил-лазий анзала ало абдиҳил-китоба ва лам яжъал лаҳу иважо
Ўз бандасига китоб нозил этган ва унда ҳеч бир эгрилик қилмаган Аллоҳга ҳамд бўлсин.
-
قَيِّمًا لِّيُنذِرَ بَأْسًا شَدِيدًا مِّن لَّدُنْهُ وَيُبَشِّرَ الْمُؤْمِنِينَ الَّذِينَ يَعْمَلُونَ الصَّالِحَاتِ أَنَّ لَهُمْ أَجْرًا حَسَنًا ٢
Қаййимал-лиюнзира баъсан шадийдам-мил-ладунҳу ва юбашширал-муъминийнал-лазийна яъмалунас-солиҳоти анна лаҳум ажран ҳасано
Уни тўғри қилган; Ўз ҳузуридан бўладиган шиддатли азобдан огоҳлантирадиган; яхши амалларни қиладиган мўминларга, уларга гўзал ажр бўлиши башоратини берадиган қилган Зотга.
-
مَّاكِثِينَ فِيهِ أَبَدًا ٣
Мокисийна фийҳи абадо
(Улар) у(ажр)да абадий қолгувчидирлар.
-
وَيُنذِرَ الَّذِينَ قَالُوا اتَّخَذَ اللَّهُ وَلَدًا ٤
Ва юнзирал-лазийна қолуттахазаллоҳу валадо
Ва, Аллоҳ Ўзига бола тутди, деганларни огоҳлантириш учун.
-
مَّا لَهُم بِهِ مِنْ عِلْمٍ وَلَا لِآبَائِهِمْ ۚ كَبُرَتْ كَلِمَةً تَخْرُجُ مِنْ أَفْوَاهِهِمْ ۚ إِن يَقُولُونَ إِلَّا كَذِبًا ٥
Мо лаҳум биҳий мин илмин ва ло лиобоъиҳим кабурат калиматан тахружу мин афвоҳиҳим ин яқулуна илло казибо
На уларнинг ва на ота-боболарининг бу ҳақда илми йўқдир. Оғизларидан чиқадиган сўз қандай ҳам оғир. Улар ёлғондан бошқани айтмаслар.
-
فَلَعَلَّكَ بَاخِعٌ نَّفْسَكَ عَلَىٰ آثَارِهِمْ إِن لَّمْ يُؤْمِنُوا بِهَٰذَا الْحَدِيثِ أَسَفًا ٦
Фалаъаллака бохиъун нафсака ало осориҳим ил-лам юъмину биҳозал-ҳадийси асафо
Улар бу сўзга иймон келтирмасалар, эҳтимол, уларнинг ортидан таассуф ила ўзингни ҳалок этмоқчи бўларсан?!
-
إِنَّا جَعَلْنَا مَا عَلَى الْأَرْضِ زِينَةً لَّهَا لِنَبْلُوَهُمْ أَيُّهُمْ أَحْسَنُ عَمَلًا ٧
Инно жаъално мо алал-арзи зийнатал-лаҳо линаблуваҳум айюҳум аҳсану амало
Биз ер юзидаги нарсаларни, уларнинг қайсилари гўзалроқ амал қилишини синаш учун, зебу зийнат қилиб қўйганмиз.
-
وَإِنَّا لَجَاعِلُونَ مَا عَلَيْهَا صَعِيدًا جُرُزًا ٨
Ва инно лажоъилуна мо алайҳо саъийдан журузо
Албатта, Биз унинг юзидаги нарсаларни қуп-қуруқ тупроққа айлантиргувчимиз.
-
أَمْ حَسِبْتَ أَنَّ أَصْحَابَ الْكَهْفِ وَالرَّقِيمِ كَانُوا مِنْ آيَاتِنَا عَجَبًا ٩
Ам ҳасибта анна асҳобал-каҳфи вар-рақийми кону мин оётино ажабо
Каҳф ва битик эгаларини Бизнинг ажойиб оят — белгиларимиздан деб ўйладингми?!
-
إِذْ أَوَى الْفِتْيَةُ إِلَى الْكَهْفِ فَقَالُوا رَبَّنَا آتِنَا مِن لَّدُنكَ رَحْمَةً وَهَيِّئْ لَنَا مِنْ أَمْرِنَا رَشَدًا ١٠
Из авал-фитяту илал-каҳфи фақолу раббано отино мил-ладунка раҳматан ва ҳаййиъ лано мин амрино рашадо
Қачонки йигитлар каҳфдан жой олганларида: «Эй Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин ва ишимизни ўзинг тўғрилагин», дедилар.
-
فَضَرَبْنَا عَلَىٰ آذَانِهِمْ فِي الْكَهْفِ سِنِينَ عَدَدًا ١١
Фазарабно ало озониҳим фил-каҳфи синийна ададо
Бас, каҳфда уларнинг қулоқларига бир неча йиллар (парда) урдик.
-
ثُمَّ بَعَثْنَاهُمْ لِنَعْلَمَ أَيُّ الْحِزْبَيْنِ أَحْصَىٰ لِمَا لَبِثُوا أَمَدًا ١٢
Сумма баъасноҳум линаълама айюл-ҳизбайни аҳсо лимо лабису амадо
Сўнгра, икки гуруҳдан қайси бири уларнинг турган муддатини ҳисобловчироқ эканини билиш учун уларни уйғотдик.
-
نَّحْنُ نَقُصُّ عَلَيْكَ نَبَأَهُم بِالْحَقِّ ۚ إِنَّهُمْ فِتْيَةٌ آمَنُوا بِرَبِّهِمْ وَزِدْنَاهُمْ هُدًى ١٣
Наҳну нақуссу алайка набаъаҳум бил-ҳаққи иннаҳум фитятун оману бираббиҳим ва зидноҳум ҳудо
Биз сенга уларнинг хабарларини ҳақ ила қисса этиб берамиз. Албатта, улар Роббиларига иймон келтирган йигитлардир. Ва Биз уларга янада зиёда ҳидоят бердик.
-
وَرَبَطْنَا عَلَىٰ قُلُوبِهِمْ إِذْ قَامُوا فَقَالُوا رَبُّنَا رَبُّ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ لَن نَّدْعُوَ مِن دُونِهِ إِلَٰهًا ۖ لَّقَدْ قُلْنَا إِذًا شَطَطًا ١٤
Ва рабатно ало қулубиҳим из қому фақолу раббуно раббус-самовоти вал-арзи лан надъува мин дуниҳий илоҳал-лақад қулно изан шатато
Уларнинг қалбларини мустаҳкамладик. Қачонки турдилар, бас: «Бизнинг Роббимиз осмонлару ернинг Роббидир. Ундан ўзгани ҳаргиз илоҳ дея дуо қилмаймиз. Агар шундай қилсак, ноҳақ сўзни айтган бўлурмиз.
-
هَٰؤُلَاءِ قَوْمُنَا اتَّخَذُوا مِن دُونِهِ آلِهَةً ۖ لَّوْلَا يَأْتُونَ عَلَيْهِم بِسُلْطَانٍ بَيِّنٍ ۖ فَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّنِ افْتَرَىٰ عَلَى اللَّهِ كَذِبًا ١٥
Ҳоъулоъи қавмунаттахазу мин дуниҳий олиҳатал-лавло яътуна алайҳим бисултонин баййинин фаман азламу мимманифтаро алаллоҳи казибо
Ана у қавмимиз ундан ўзга худолар тутдилар. Уларга равшан ҳужжатлар келтира олармиканлар?! Аллоҳга ёлғон уйдиргандан ҳам золимроқ ким бор», дедилар.
-
وَإِذِ اعْتَزَلْتُمُوهُمْ وَمَا يَعْبُدُونَ إِلَّا اللَّهَ فَأْوُوا إِلَى الْكَهْفِ يَنشُرْ لَكُمْ رَبُّكُم مِّن رَّحْمَتِهِ وَيُهَيِّئْ لَكُم مِّنْ أَمْرِكُم مِّرْفَقًا ١٦
Ва изиътазалтумуҳум ва мо яъбудуна иллаллоҳа фаъву илал-каҳфи яншур лакум раббукум мир-раҳматиҳий ва юҳаййиъ лакум мин амрикум мирфақо
«Модомики, улардан ва улар ибодат қилаётган, Аллоҳдан бошқа нарсадан узоқлашмоқчи бўлсангиз, каҳфдан паноҳ жой олингиз. Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур ва сизга ишингизда осонлик яратур», дедилар.
-
وَتَرَى الشَّمْسَ إِذَا طَلَعَت تَّزَاوَرُ عَن كَهْفِهِمْ ذَاتَ الْيَمِينِ وَإِذَا غَرَبَت تَّقْرِضُهُمْ ذَاتَ الشِّمَالِ وَهُمْ فِي فَجْوَةٍ مِّنْهُ ۚ
Ва тараш-шамса изо талаъат тазовару ан каҳфиҳим зотал-ямийни ва изо ғарабат тақризуҳум зоташ-шимоли ва ҳум фий фажватим-минҳ
Қуёш чиққанида уларнинг каҳфининг ўнг томонидан мойил бўлганини, ботганда эса, чап томонидан қийиб ўтганини кўрасан. Улар эса у(ғор)нинг кенг жойидадирлар.
-
ذَٰلِكَ مِنْ آيَاتِ اللَّهِ ۗ مَن يَهْدِ اللَّهُ فَهُوَ الْمُهْتَدِ ۖ
Золика мин оётиллоҳи ман яҳдиллоҳу фаҳувал-муҳтад
Ана шу ҳам Аллоҳнинг мўъжизаларидандир. Кимни Аллоҳ ҳидоятга бошласа, ўша ҳидоят топгувчидир.
-
وَمَن يُضْلِلْ فَلَن تَجِدَ لَهُ وَلِيًّا مُّرْشِدًا ١٧
Ва ман юзлил фалан тажида лаҳу валийям-муршидо
Кимни адаштирса, бас, ҳаргиз унга иршод қилувчи бирон дўст топа олмассан.
-
وَتَحْسَبُهُمْ أَيْقَاظًا وَهُمْ رُقُودٌ ۚ وَنُقَلِّبُهُمْ ذَاتَ الْيَمِينِ وَذَاتَ الشِّمَالِ ۖ
Ва таҳсабуҳум айқозан ва ҳум руқудун ва нуқаллибуҳум зотал-ямийни ва зоташ-шимол
Уларни уйғоқ деб ўйлайсан, ҳолбуки, ухлаб ётурлар. Уларни гоҳ ўнгга, гоҳ чапга ағдариб турурмиз.
-
وَكَلْبُهُم بَاسِطٌ ذِرَاعَيْهِ بِالْوَصِيدِ ۚ لَوِ اطَّلَعْتَ عَلَيْهِمْ لَوَلَّيْتَ مِنْهُمْ فِرَارًا وَلَمُلِئْتَ مِنْهُمْ رُعْبًا ١٨
Ва калбуҳум боситун зироъайҳи бил-васийди лавитталаъта алайҳим лаваллайта минҳум фироран ва ламулиъта минҳум руъбо
Итлари эса, остонада олд оёқларини чўзиб ётур. Гар уларни кўрсайдинг, ортга ўгирилиб қочар ва улардан қўрқинчга тўлар эдинг.
-
وَكَذَٰلِكَ بَعَثْنَاهُمْ لِيَتَسَاءَلُوا بَيْنَهُمْ ۚ قَالَ قَائِلٌ مِّنْهُمْ كَمْ لَبِثْتُمْ ۖ
Ва казолика баъасноҳум лиятасоъалу байнаҳум қола қоъилум-минҳум кам лабистум
Ва шундай қилиб, уларни ўзаро сўрашлари учун уйғотдик. Улардан бири: «Қанча қолдинглар?» деди.
-
قَالُوا لَبِثْنَا يَوْمًا أَوْ بَعْضَ يَوْمٍ ۚ
Қолу лабисно явман ав баъза явм
Улар: «Бир кун ёки бир куннинг баъзисича қолдик», дейишди.
-
قَالُوا رَبُّكُمْ أَعْلَمُ بِمَا لَبِثْتُمْ فَابْعَثُوا أَحَدَكُم بِوَرِقِكُمْ هَٰذِهِ إِلَى الْمَدِينَةِ فَلْيَنظُرْ أَيُّهَا أَزْكَىٰ طَعَامًا فَلْيَأْتِكُم بِرِزْقٍ مِّنْهُ وَلْيَتَلَطَّفْ وَلَا يُشْعِرَنَّ بِكُمْ أَحَدًا ١٩
Қолу раббукум аъламу бимо лабистум фабъасу аҳадакум бивариқикум ҳозиҳий илал-мадийнати фалянзур айюҳо азко таъоман фаляътикум биризқим-минҳу валяталаттаф ва ло юшъиранна бикум аҳадо
«Қанча қолганингизни Роббингиз яхши билгувчидир, шаҳарга бирингизни ушбу пулингиз ила юборинг, назар солиб, яхши таомни танлаб, ундан ризқ келтирсин ва диққатли бўлсин, сизни бировга сездириб қўймасин», дейишди.
-
إِنَّهُمْ إِن يَظْهَرُوا عَلَيْكُمْ يَرْجُمُوكُمْ أَوْ يُعِيدُوكُمْ فِي مِلَّتِهِمْ وَلَن تُفْلِحُوا إِذًا أَبَدًا ٢٠
Иннаҳум ин язҳару алайкум яржумукум ав юъийдукум фий миллатиҳим ва лан туфлиҳу изан абадо
«Чунки, агар улар сизни қўлга олсалар, тошбўрон қиладилар ёки ўз миллатларига қайтарадилар. Ундай бўлса, зинҳор ва абадий нажот топмассиз», дейишди.
-
وَكَذَٰلِكَ أَعْثَرْنَا عَلَيْهِمْ لِيَعْلَمُوا أَنَّ وَعْدَ اللَّهِ حَقٌّ وَأَنَّ السَّاعَةَ لَا رَيْبَ فِيهَا إِذْ يَتَنَازَعُونَ بَيْنَهُمْ أَمْرَهُمْ ۖ
Ва казолика аъсарно алайҳим лияъламу анна ваъдаллоҳи ҳаққун ва аннас-соъата ло райба фийҳо из ятанозаъуна байнаҳум амраҳум
Шундай қилиб, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ эканини ва қиёмат соатида шубҳа йўқ эканини билишлари учун уларни (одамларга) билдирдик. Энди эса, улар иши ҳақида тортиша бошладилар:
-
فَقَالُوا ابْنُوا عَلَيْهِم بُنْيَانًا ۖ رَّبُّهُمْ أَعْلَمُ بِهِمْ ۚ
Фақолубну алайҳим бунёнар-раббуҳум аъламу биҳим
«Уларнинг устларига бино барпо қилинглар, Роббилари уларни яхши билгувчидир», дедилар.
-
قَالَ الَّذِينَ غَلَبُوا عَلَىٰ أَمْرِهِمْ لَنَتَّخِذَنَّ عَلَيْهِم مَّسْجِدًا ٢١
Қолал-лазийна ғалабу ало амриҳим ланаттахизанна алайҳим масжидо
Ишларига ғолиб келганлар эса: «Уларнинг устларига, албатта, масжид қуриб олурмиз», дедилар.
-
سَيَقُولُونَ ثَلَاثَةٌ رَّابِعُهُمْ كَلْبُهُمْ وَيَقُولُونَ خَمْسَةٌ سَادِسُهُمْ كَلْبُهُمْ رَجْمًا بِالْغَيْبِ ۖ وَيَقُولُونَ سَبْعَةٌ وَثَامِنُهُمْ كَلْبُهُمْ ۚ
Саяқулуна салосатур-робиъуҳум калбуҳум ва яқулуна хамсатун содисуҳум калбуҳум ражман бил-ғайби ва яқулуна сабъатун ва соминуҳум калбуҳум
Ҳали улар: «Учтадирлар, итлари тўртинчиларидир», дерлар. Ва: «Бештадирлар, итлари олтинчиларидир», деб ғайбга тош отадилар. Ва: «Еттитадирлар, итлари саккизинчиларидир» ҳам дерлар.
-
قُل رَّبِّي أَعْلَمُ بِعِدَّتِهِم مَّا يَعْلَمُهُمْ إِلَّا قَلِيلٌ ۗ
Қур-раббий аъламу би-иддатиҳим мо яъламуҳум илло қалийл
«Роббим уларнинг саноғини яхши билгувчидир. Уларни жуда оз киши билур», дегин.
-
فَلَا تُمَارِ فِيهِمْ إِلَّا مِرَاءً ظَاهِرًا وَلَا تَسْتَفْتِ فِيهِم مِّنْهُمْ أَحَدًا ٢٢
Фало тумори фийҳим илло мироъан зоҳиран ва ло тастафти фийҳим минҳум аҳадо
Бас, улар ҳақида тортишиб юрма. Тортишсанг ҳам, очиқ тортиш. Улар ҳақида ҳеч кимдан фатво ҳам сўрама.
-
وَلَا تَقُولَنَّ لِشَيْءٍ إِنِّي فَاعِلٌ ذَٰلِكَ غَدًا ٢٣
Ва ло тақуланна лишайъин инний фоъилун золика ғадо
Зинҳор бир нарсани: «Буни эртага албатта қилгувчиман», дема.
-
إِلَّا أَن يَشَاءَ اللَّهُ ۚ وَاذْكُر رَّبَّكَ إِذَا نَسِيتَ وَقُلْ عَسَىٰ أَن يَهْدِيَنِ رَبِّي لِأَقْرَبَ مِنْ هَٰذَا رَشَدًا ٢٤
Илло ан яшоъаллоҳу вазкур раббака изо насийта ва қул асо ан яҳдияни раббий лиақраба мин ҳозо рашадо
Магар: «Аллоҳ хоҳласа», дегин. Қачонки унутсанг, Роббингни эсла ва: «Шоядки, Роббим мени бундан яхшироққа яқин бўлишимга ҳидоят қилса», дегин.
-
وَلَبِثُوا فِي كَهْفِهِمْ ثَلَاثَ مِائَةٍ سِنِينَ وَازْدَادُوا تِسْعًا ٢٥
Ва лабису фий каҳфиҳим салоса миъатин синийна ваздоду тисъо
Ва каҳфларида уч юз йил қолдилар ва тўққиз йил зиёда ҳам қилдилар.
-
قُلِ اللَّهُ أَعْلَمُ بِمَا لَبِثُوا ۖ لَهُ غَيْبُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ ۖ
Қулиллоҳу аъламу бимо лабису лаҳу ғайбус-самовоти вал-арз
«Уларнинг қанча қолганларини Аллоҳ яхши билгувчидир. Осмонлару ернинг ғайби Унга хосдир.
-
أَبْصِرْ بِهِ وَأَسْمِعْ ۚ مَا لَهُم مِّن دُونِهِ مِن وَلِيٍّ وَلَا يُشْرِكُ فِي حُكْمِهِ أَحَدًا ٢٦
Абсир биҳий ва асмиъ мо лаҳум мин дуниҳий мин валиййин ва ло юшрику фий ҳукмиҳий аҳадо
У нақадар яхши кўргувчи ва яхши эшитгувчи Зотдир. Уларга Ундан ўзга дўст йўқдир. Ва У Ўз ҳукмида ҳеч кимни шерик қилмас», дегин.
-
وَاتْلُ مَا أُوحِيَ إِلَيْكَ مِن كِتَابِ رَبِّكَ ۖ لَا مُبَدِّلَ لِكَلِمَاتِهِ وَلَن تَجِدَ مِن دُونِهِ مُلْتَحَدًا ٢٧
Ватлу мо уҳия илайка мин китоби раббика ло мубаддила ликалимотиҳий ва лан тажида мин дуниҳий мултаҳадо
Сенга Роббинг китобидан ваҳий қилинганини тиловат қил. Унинг калималарини алмаштиргувчи йўқ. Ундан ўзга ҳеч қандай паноҳни топа олмассан.
-
وَاصْبِرْ نَفْسَكَ مَعَ الَّذِينَ يَدْعُونَ رَبَّهُم بِالْغَدَاةِ وَالْعَشِيِّ يُرِيدُونَ وَجْهَهُ ۖ
Васбир нафсака маъал-лазийна ядъуна раббаҳум бил-ғадоти вал-ашиййи юрийдуна важҳа
Ўзингни эртаю кеч Роббиларига дуо қилиб, Унинг юзини ирода қилувчилар ила сабр этиб тут.
-
وَلَا تَعْدُ عَيْنَاكَ عَنْهُمْ تُرِيدُ زِينَةَ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا ۖ
Ва ло таъду айнока анҳум турийду зийнатал-ҳаётид-дунё
Ҳаёти дунё зийнатини хоҳлаб, улардан икки кўзингни бурма.
-
وَلَا تُطِعْ مَنْ أَغْفَلْنَا قَلْبَهُ عَن ذِكْرِنَا وَاتَّبَعَ هَوَاهُ وَكَانَ أَمْرُهُ فُرُطًا ٢٨
Ва ло тутиъ ман ағфално қалбаҳу ан зикрино ваттабаъа ҳавоҳу ва кона амруҳу фуруто
Қалбини Ўз зикримиздан ғофил қилиб қўйганларимизга ва ҳавойи нафсига эргашиб иши издан чиққанларга итоат қилма.
-
وَقُلِ الْحَقُّ مِن رَّبِّكُمْ ۖ فَمَن شَاءَ فَلْيُؤْمِن وَمَن شَاءَ فَلْيَكْفُرْ ۚ
Ва қулил-ҳаққу мир-раббикум фаман шоъа фалюъмин ва ман шоъа фалякфур
Сен: «Бу ҳақ Роббингиз томонидандир. Бас, ким хоҳласа, иймон келтирсин, ким хоҳласа, куфр келтирсин», дегин.
-
إِنَّا أَعْتَدْنَا لِلظَّالِمِينَ نَارًا أَحَاطَ بِهِمْ سُرَادِقُهَا ۚ
Инно аътадно лиз-золимийна норан аҳота биҳим суродиқуҳо
Албатта, Биз золимларга деворлари уларни ўраб оладиган оловни тайёрлаб қўйганмиз.
-
وَإِن يَسْتَغِيثُوا يُغَاثُوا بِمَاءٍ كَالْمُهْلِ يَشْوِي الْوُجُوهَ ۚ بِئْسَ الشَّرَابُ وَسَاءَتْ مُرْتَفَقًا ٢٩
Ва ин ястағийсу юғосу бимоъин кал-муҳли яшвил-вужуҳа биъсаш-шаробу ва соъат муртафақо
Агар ёрдам сўрасалар, эритилган маъдан каби юзларни қовурувчи сув билан «ёрдам» берилади. Нақадар ёмон шароб ва нақадар ёмон жой!
-
إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ إِنَّا لَا نُضِيعُ أَجْرَ مَنْ أَحْسَنَ عَمَلًا ٣٠
Иннал-лазийна оману ва амилус-солиҳоти инно ло нузийъу ажра ман аҳсана амало
Албатта, Биз иймон келтирган ва яхши амаллар қилганларнинг, гўзал иш қилганларнинг ажрини зое қилмасмиз.
-
أُولَٰئِكَ لَهُمْ جَنَّاتُ عَدْنٍ تَجْرِي مِن تَحْتِهِمُ الْأَنْهَارُ يُحَلَّوْنَ فِيهَا مِنْ أَسَاوِرَ مِن ذَهَبٍ وَيَلْبَسُونَ ثِيَابًا خُضْرًا مِّن سُندُسٍ وَإِسْتَبْرَقٍ مُّتَّكِئِينَ فِيهَا عَلَى الْأَرَائِكِ ۚ
Улоъика лаҳум жанноту аднин тажрий мин таҳтиҳимул-анҳору юҳаллавна фийҳо мин асовира мин заҳабин ва ялбасуна сиёбан хузрам-мин сундусин ва истабрақим-муттакиъийна фийҳо алал-ароъик
Ана ўшаларга адн жаннатлар бордир. Остиларидан анҳорлар оқиб туради. У ерда олтиндан бўлган билакузуклар ила безанурлар, шойи иплардан яхши либослар киярлар. Улар у ерда сўриларда ёнбошлаган ҳолда бўлурлар.
-
نِعْمَ الثَّوَابُ وَحَسُنَتْ مُرْتَفَقًا ٣١
Ниъмас-савобу ва ҳасунат муртафақо
Нақадар яхши савоб ва нақадар яхши жой.
-
وَاضْرِبْ لَهُم مَّثَلًا رَّجُلَيْنِ جَعَلْنَا لِأَحَدِهِمَا جَنَّتَيْنِ مِنْ أَعْنَابٍ وَحَفَفْنَاهُمَا بِنَخْلٍ وَجَعَلْنَا بَيْنَهُمَا زَرْعًا ٣٢
Вазриб лаҳум масалар-ражулайни жаъално лиаҳадиҳимо жаннатайни мин аънобин ва ҳафафноҳумо бинахлин ва жаъално байнаҳумо заръо
Уларга икки кишини мисол қилиб келтир. Улардан бирига узумлардан икки боғ бердик ва уларни хурмо ила ўрадик ва ораларида экинзор қилдик.
-
كِلْتَا الْجَنَّتَيْنِ آتَتْ أُكُلَهَا وَلَمْ تَظْلِم مِّنْهُ شَيْئًا ۚ وَفَجَّرْنَا خِلَالَهُمَا نَهَرًا ٣٣
Килтал-жаннатайни отат укулаҳо ва лам тазлим минҳу шайъан ва фажжарно хилолаҳумо наҳаро
Ўша икки боғ ҳосилларини беками-кўст берар ва ораларидан анҳор оқизиб қўйган эдик.
-
وَكَانَ لَهُ ثَمَرٌ فَقَالَ لِصَاحِبِهِ وَهُوَ يُحَاوِرُهُ أَنَا أَكْثَرُ مِنكَ مَالًا وَأَعَزُّ نَفَرًا ٣٤
Ва кона лаҳу самарун фақола лисоҳибиҳий ва ҳува юҳовируҳу ано аксару минка молан ва аъаззу нафаро
Унинг меваси бор эди. У ўз шериги ила гаплашар экан: «Менинг сендан молим кўп ва одамларим қувватлироқ», деди.
-
وَدَخَلَ جَنَّتَهُ وَهُوَ ظَالِمٌ لِّنَفْسِهِ قَالَ مَا أَظُنُّ أَن تَبِيدَ هَٰذِهِ أَبَدًا ٣٥
Ва дахала жаннатаҳу ва ҳува золимул-линафсиҳий қола мо азунну ан табийда ҳозиҳий абадо
У ўз боғига кирар экан, ўзига зулм қилган ҳолида: «Мен буни ҳеч қачон йўқ бўлади, деб ўйламасман.
-
وَمَا أَظُنُّ السَّاعَةَ قَائِمَةً وَلَئِن رُّدِدتُّ إِلَىٰ رَبِّي لَأَجِدَنَّ خَيْرًا مِّنْهَا مُنقَلَبًا ٣٦
Ва мо азуннус-соъата қоъиматан ва лаъир-рудитту ило раббий ла-ажиданна хайрам-минҳо мунқалабо
Қиёмат қоим бўлмаса керак, деб ўйлайман. Агар Роббимга қайтарилсам ҳам, албатта, бундан яхши оқибатни топаман», деди.
-
قَالَ لَهُ صَاحِبُهُ وَهُوَ يُحَاوِرُهُ أَكَفَرْتَ بِالَّذِي خَلَقَكَ مِن تُرَابٍ ثُمَّ مِن نُّطْفَةٍ ثُمَّ سَوَّاكَ رَجُلًا ٣٧
Қола лаҳу соҳибуҳу ва ҳува юҳовируҳу акафарта бил-лазий халақака мин туробин сумма мин нутфатин сумма саввока ражуло
Унга шериги гаплаша туриб: «Сени тупроқдан, сўнгра нутфадан яратган ва инсон этиб ростлаган Зотга куфр келтирдингми?!
-
لَّٰكِنَّا هُوَ اللَّهُ رَبِّي وَلَا أُشْرِكُ بِرَبِّي أَحَدًا ٣٨
Локинна ҳуваллоҳу раббий ва ло ушрику бираббий аҳадо
Лекин мен: «У Аллоҳ менинг Роббимдир ва Унга ҳеч кимни шерик қилмайман», дейман.
-
وَلَوْلَا إِذْ دَخَلْتَ جَنَّتَكَ قُلْتَ مَا شَاءَ اللَّهُ لَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللَّهِ ۚ إِن تَرَنِ أَنَا أَقَلَّ مِنكَ مَالًا وَوَلَدًا ٣٩
Ва лавло из дахалта жаннатака қулта мо шоъаллоҳу ло қуввата илло биллоҳи ин тарани ано ақалла минка молан ва валадо
Боғингга кирганингда: «Аллоҳнинг хоҳлагани, Аллоҳдан бошқада қувват йўқ», десайдинг. Агар мени ўзингдан молу дунё ва бола-чақа жиҳатидан кам деб билсанг...
-
فَعَسَىٰ رَبِّي أَن يُؤْتِيَنِ خَيْرًا مِّن جَنَّتِكَ وَيُرْسِلَ عَلَيْهَا حُسْبَانًا مِّنَ السَّمَاءِ فَتُصْبِحَ صَعِيدًا زَلَقًا ٤٠
Фа-асо раббий ан юътияни хайрам-мин жаннатика ва юрсила алайҳо ҳусбонам-минас-самоъи фатусбиҳа саъийдан залақо
Шояд, Роббим менга сенинг боғингдан яхшироғини берса, сенинг боғингга осмондан офат юбориб, у сип-силлиқ тупроққа айланиб қолса.
-
أَوْ يُصْبِحَ مَاؤُهَا غَوْرًا فَلَن تَسْتَطِيعَ لَهُ طَلَبًا ٤١
Ав юсбиҳа моъуҳо ғавран фалан тастатийъа лаҳу талабо
Ёки суви ерга сингиб кетиб, сен уни талаб қилишга қодир бўлмай қолсанг», деди.
-
وَأُحِيطَ بِثَمَرِهِ فَأَصْبَحَ يُقَلِّبُ كَفَّيْهِ عَلَىٰ مَا أَنفَقَ فِيهَا وَهِيَ خَاوِيَةٌ عَلَىٰ عُرُوشِهَا وَيَقُولُ يَا لَيْتَنِي لَمْ أُشْرِكْ بِرَبِّي أَحَدًا ٤٢
Ва уҳийта бисамариҳий фа-асбаҳа юқаллибу каффайҳи ало мо анфақа фийҳо ва ҳия ховиятун ало урушиҳо ва яқулу ё лайтаний лам ушрик бираббий аҳадо
Ва унинг меваси (ҳалокат-ла) ўралди. Ўзи эса, унга сарф қилгани ҳасратидан чапак чалиб, боғида ишкомлар йиқилиб ётганини кўриб: «Қани энди Роббимга ҳеч кимни шерик қилмаганимда», деб қолаверди.
-
وَلَمْ تَكُن لَّهُ فِئَةٌ يَنصُرُونَهُ مِن دُونِ اللَّهِ وَمَا كَانَ مُنتَصِرًا ٤٣
Ва лам такул-лаҳу фиъатун янсурунаҳу мин дуниллоҳи ва мо кона мунтасиро
Унга Аллоҳдан бошқа ёрдам берадиган гуруҳ бўлмади, ўзи ҳам нусрат қозона олмади.
-
هُنَالِكَ الْوَلَايَةُ لِلَّهِ الْحَقِّ ۚ هُوَ خَيْرٌ ثَوَابًا وَخَيْرٌ عُقْبًا ٤٤
Ҳуноликал-валояту лиллоҳил-ҳаққи ҳува хайрун савобан ва хайрун уқбо
Бундай мақомда ҳақ нусрат Аллоҳга хосдир. У яхши савобли ва яхши оқибатли Зотдир.
-
وَاضْرِبْ لَهُم مَّثَلَ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا كَمَاءٍ أَنزَلْنَاهُ مِنَ السَّمَاءِ فَاخْتَلَطَ بِهِ نَبَاتُ الْأَرْضِ فَأَصْبَحَ هَشِيمًا تَذْرُوهُ الرِّيَاحُ ۗ
Вазриб лаҳум масалал-ҳаётид-дунё камоъин анзалноҳу минас-самоъи фахталата биҳий наботул-арзи фа-асбаҳа ҳашийман тазруҳур-риёҳ
Уларга дунё ҳаётининг мисолини келтир. У, Биз осмондан туширган сувга ўхшайди. Унинг сабаби ила ер набототлари аралашиб чиқди. Бас, хашакка айланиб, уни шамол учириб кетди.
-
وَكَانَ اللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ مُّقْتَدِرًا ٤٥
Ва коналлоҳу ало кулли шайъим-муқтадиро
Аллоҳ ҳар бир нарсага қодир бўлган Зотдир.
-
الْمَالُ وَالْبَنُونَ زِينَةُ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا ۖ وَالْبَاقِيَاتُ الصَّالِحَاتُ خَيْرٌ عِندَ رَبِّكَ ثَوَابًا وَخَيْرٌ أَمَلًا ٤٦
Ал-молу вал-бануна зийнатул-ҳаётид-дунё вал-боқиётус-солиҳоту хайрун инда раббика савобан ва хайрун амало
Мол-мулк, бола-чақа ҳаёти дунё зийнатидир. Боқий қолгувчи солиҳ амаллар Роббинг ҳузурида савоб ва умид жиҳатидан яхшироқдир.
-
وَيَوْمَ نُسَيِّرُ الْجِبَالَ وَتَرَى الْأَرْضَ بَارِزَةً وَحَشَرْنَاهُمْ فَلَمْ نُغَادِرْ مِنْهُمْ أَحَدًا ٤٧
Ва явма нусаййирул-жибола ва тарал-арза боризатан ва ҳашарноҳум фалам нуғодир минҳум аҳадо
Тоғларни юргизадиган кунимизни ва ерни яп-яланғоч кўрадиган кунингни эсла! Ўшанда уларни жамлаймиз ва бирон кишини қўймаймиз.
-
وَعُرِضُوا عَلَىٰ رَبِّكَ صَفًّا لَّقَدْ جِئْتُمُونَا كَمَا خَلَقْنَاكُمْ أَوَّلَ مَرَّةٍ ۚ بَلْ زَعَمْتُمْ أَلَّن نَّجْعَلَ لَكُم مَّوْعِدًا ٤٨
Ва уризу ало раббика саффал-лақад жиътумуно камо халақнокум аввала марратин бал заъамтум аллан нажъала лакум мавъидо
Ва Роббингга сафга тортилган ҳолларида рўбарў қилиндилар. «Батаҳқиқ, сизларни аввал қандай яратган бўлсак, шундай Бизга келдингиз. Аммо сиз Бизни ҳеч жой ва вақт ваъда қилганимиз йўқ, деб ўйлар эдингиз», (дейилди).
-
وَوُضِعَ الْكِتَابُ فَتَرَى الْمُجْرِمِينَ مُشْفِقِينَ مِمَّا فِيهِ وَيَقُولُونَ يَا وَيْلَتَنَا مَالِ هَٰذَا الْكِتَابِ لَا يُغَادِرُ صَغِيرَةً وَلَا كَبِيرَةً إِلَّا أَحْصَاهَا ۚ
Ва вузиъал-китобу фатарал-мужримийна мушфиқийна миммо фийҳи ва яқулуна ё вайлатано моли ҳозал-китоби ло юғодиру сағийратан ва ло кабийратан илло аҳсоҳо
Ва китоб қўйилди. Бас, жиноятчиларни ундаги нарсадан қўрққан ҳолларида кўрасан. Улар: «Вой, шўримиз қурисин. Бу қандай китоб, кичикни ҳам, каттани ҳам ҳеч қўймай ҳисоб қилибди-я», дерлар.
-
وَوَجَدُوا مَا عَمِلُوا حَاضِرًا ۗ وَلَا يَظْلِمُ رَبُّكَ أَحَدًا ٤٩
Ва важаду мо амилу ҳозиран ва ло язлиму раббука аҳадо
Ва қилган амалларини ҳозир ҳолда топдилар. Роббинг ҳеч кимга зулм қилмас.
-
وَإِذْ قُلْنَا لِلْمَلَائِكَةِ اسْجُدُوا لِآدَمَ فَسَجَدُوا إِلَّا إِبْلِيسَ كَانَ مِنَ الْجِنِّ فَفَسَقَ عَنْ أَمْرِ رَبِّهِ ۗ
Ва из қулно лил-малоъикатисжуду ли-Одама фасажаду илло Иблийса кона минал-жинни фафасақа ан амри раббиҳ
Фаришталарга: «Одамга сажда қилинглар», деганимизни эсла. Бас, ўшанда улар сажда қилдилар. Магар иблис қилмади. У жиндан бўлган эди. У ўз Роббининг амридан чиқди.
-
أَفَتَتَّخِذُونَهُ وَذُرِّيَّتَهُ أَوْلِيَاءَ مِن دُونِي وَهُمْ لَكُمْ عَدُوٌّ ۚ بِئْسَ لِلظَّالِمِينَ بَدَلًا ٥٠
Афататтахизунаҳу ва зуррийятаҳу авлиёъа мин дуний ва ҳум лакум адуввун биъса лиз-золимийна бадало
Энди сизлар мени қўйиб уни ва унинг зурриётларини дўст қилиб оласизларми?! Ҳолбуки, у сизларга душман-ку! У, золимлар учун нақадар ёмон бадалдир.
-
مَّا أَشْهَدتُّهُمْ خَلْقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَلَا خَلْقَ أَنفُسِهِمْ وَمَا كُنتُ مُتَّخِذَ الْمُضِلِّينَ عَضُدًا ٥١
Мо ашҳаттуҳум халқас-самовоти вал-арзи ва ло халқа анфусиҳим ва мо кунту муттахизал-музиллийна азудо
Мен уларни на осмонлару ерни яратишга ва на ўзларини яратишга гувоҳ қилганман ва адаштиргувчиларни ёрдамчи қилиб олган эмасман.
-
وَيَوْمَ يَقُولُ نَادُوا شُرَكَائِيَ الَّذِينَ زَعَمْتُمْ فَدَعَوْهُمْ فَلَمْ يَسْتَجِيبُوا لَهُمْ وَجَعَلْنَا بَيْنَهُم مَّوْبِقًا ٥٢
Ва явма яқулу ноду шуракоъиял-лазийна заъамтум фадаъавҳум фалам ястажийбу лаҳум ва жаъално байнаҳум мавбиқо
У зот: «Сизлар Менинг «шерикларим» деб ўйлаганларингизни чақиринг», деган кунида уларни чақирдилар. Бас, улар жавоб бермадилар ва уларнинг орасига ҳалокатгоҳ қилмишмиз.
-
وَرَأَى الْمُجْرِمُونَ النَّارَ فَظَنُّوا أَنَّهُم مُّوَاقِعُوهَا وَلَمْ يَجِدُوا عَنْهَا مَصْرِفًا ٥٣
Ва раъал-мужримунан-нора фазанну аннаҳум мувоқиъуҳо ва лам яжиду анҳо масрифо
Жиноятчилар дўзахни кўрурлар ва, албатта, унга тушувчи эканларига ишонарлар ва ундан қочар жой топмаслар.
-
وَلَقَدْ صَرَّفْنَا فِي هَٰذَا الْقُرْآنِ لِلنَّاسِ مِن كُلِّ مَثَلٍ ۚ وَكَانَ الْإِنسَانُ أَكْثَرَ شَيْءٍ جَدَلًا ٥٤
Ва лақад саррафно фий ҳозал-қуръони лин-носи мин кулли масалин ва конал-инсону аксара шайъин жадало
Батаҳқиқ, бу Қуръонда одамлар учун турли масаллар баён қилдик. Инсон, ўзи, кўп тортишувчи бўлган эди.
-
وَمَا مَنَعَ النَّاسَ أَن يُؤْمِنُوا إِذْ جَاءَهُمُ الْهُدَىٰ وَيَسْتَغْفِرُوا رَبَّهُمْ إِلَّا أَن تَأْتِيَهُمْ سُنَّةُ الْأَوَّلِينَ أَوْ يَأْتِيَهُمُ الْعَذَابُ قُبُلًا ٥٥
Ва мо манаъан-носа ан юъмину из жоъаҳумул-ҳудо ва ястағфиру раббаҳум илло ан таътияҳум суннатул-аввалийна ав яътияҳумул-азобу қубуло
Одамларни уларга ҳидоят келганида иймон келтиришларидан ва Роббиларига истиғфор айтишларидан фақатгина аввалгиларнинг суннати келишини ёки очиқ азоб келишини кутишлари тўсди, холос.
-
وَمَا نُرْسِلُ الْمُرْسَلِينَ إِلَّا مُبَشِّرِينَ وَمُنذِرِينَ ۚ وَيُجَادِلُ الَّذِينَ كَفَرُوا بِالْبَاطِلِ لِيُدْحِضُوا بِهِ الْحَقَّ ۖ وَاتَّخَذُوا آيَاتِي وَمَا أُنذِرُوا هُزُوًا ٥٦
Ва мо нурсилул-мурсалийна илло мубашширийна ва мунзирийна ва южодилул-лазийна кафару бил-ботили лиюдҳизу биҳил-ҳаққа ваттахазу оётий ва мо унзиру ҳузуво
Биз Пайғамбарларни башорат бергувчи ва огоҳлантиргувчи қилиб юборурмиз, холос. Куфр келтирганлар эса, ботил ила мунозара қилиб, у билан ҳақни енгмоқчи бўлурлар. Ҳамда Менинг оятларимдан ва ўзлари огоҳлантирилган нарсадан истеҳзо қилурлар.
-
وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّن ذُكِّرَ بِآيَاتِ رَبِّهِ فَأَعْرَضَ عَنْهَا وَنَسِيَ مَا قَدَّمَتْ يَدَاهُ ۚ
Ва ман азламу мимман зуккира биоёти раббиҳий фа-аъраза анҳо ва насия мо қаддамат ядо
Роббининг оятлари ила эслатилганда, улардан юз ўгириб, ўзи қилган(гуноҳ)ларни унутган кимсадан ҳам золимроқ одам борми?!
-
إِنَّا جَعَلْنَا عَلَىٰ قُلُوبِهِمْ أَكِنَّةً أَن يَفْقَهُوهُ وَفِي آذَانِهِمْ وَقْرًا ۖ
Инно жаъално ало қулубиҳим акиннатан ан яфқаҳуҳу ва фий озониҳим вақро
Албатта, Биз у(Қуръон)ни англамасликлари учун уларнинг дилларига пардалар ва қулоқларига оғирлик қилиб қўйдик.
-
وَإِن تَدْعُهُمْ إِلَى الْهُدَىٰ فَلَن يَهْتَدُوا إِذًا أَبَدًا ٥٧
Ва ин тадъуҳум илал-ҳудо фалан яҳтаду изан абадо
Агар уларни ҳидоятга чақирсанг ҳам, ҳаргиз ҳидоят топмаслар.
-
وَرَبُّكَ الْغَفُورُ ذُو الرَّحْمَةِ ۖ لَوْ يُؤَاخِذُهُم بِمَا كَسَبُوا لَعَجَّلَ لَهُمُ الْعَذَابَ ۚ بَل لَّهُم مَّوْعِدٌ لَّن يَجِدُوا مِن دُونِهِ مَوْئِلًا ٥٨
Ва раббукал-ғафуру зур-раҳмати лав юъохизуҳум бимо касабу ла-ажжала лаҳумул-азоба бал лаҳум мавъидул-лан яжиду мин дуниҳий мавъило
Ва Роббинг сермағфират ва раҳим-шафқат соҳиби Зотдир. Агар уларни қилган касбларига биноан олганида, азобларини тезлаштирган бўлар эди. Лекин уларга ваъда қилинган вақт бор. У келганда Ундан ўзга паноҳгоҳ топмаслар.
-
وَتِلْكَ الْقُرَىٰ أَهْلَكْنَاهُمْ لَمَّا ظَلَمُوا وَجَعَلْنَا لِمَهْلِكِهِم مَّوْعِدًا ٥٩
Ва тилкал-қуро аҳлакноҳум ламмо заламу ва жаъално лимаҳликиҳим мавъидо
Ана у шаҳарларни ҳам зулм қилганларида ҳалок этганмиз ва уларнинг ҳалокатларига вақт белгилаганмиз.
-
وَإِذْ قَالَ مُوسَىٰ لِفَتَاهُ لَا أَبْرَحُ حَتَّىٰ أَبْلُغَ مَجْمَعَ الْبَحْرَيْنِ أَوْ أَمْضِيَ حُقُبًا ٦٠
Ва из қола Мусо лифатоҳу ло абраҳу ҳатто аблуға мажмаъал-баҳрайни ав амзия ҳуқубо
Мусо ўз йигитига: «Икки денгиз жамланган жойга етмагунимча, йилларни ўтказсам ҳам, юравераман», деганини эсла.
-
فَلَمَّا بَلَغَا مَجْمَعَ بَيْنِهِمَا نَسِيَا حُوتَهُمَا فَاتَّخَذَ سَبِيلَهُ فِي الْبَحْرِ سَرَبًا ٦١
Фаламмо балағо мажмаъа байниҳимо насиё ҳутаҳумо фаттахаза сабийлаҳу фил-баҳри сарабо
Икковлон икки (денгиз) жамланган жойга етганларида, балиқларни унутдилар. Бас, у денгизни тешиб йўл олди.
-
فَلَمَّا جَاوَزَا قَالَ لِفَتَاهُ آتِنَا غَدَاءَنَا لَقَدْ لَقِينَا مِن سَفَرِنَا هَٰذَا نَصَبًا ٦٢
Фаламмо жовазо қола лифатоҳу отино ғадоъано лақад лақийно мин сафарино ҳозо насабо
У(ер)дан ўтганлари замон у йигитига: «Тушлигимизни келтир. Бу сафаримизда чарчоққа учрадик», деди.
-
قَالَ أَرَأَيْتَ إِذْ أَوَيْنَا إِلَى الصَّخْرَةِ فَإِنِّي نَسِيتُ الْحُوتَ وَمَا أَنسَانِيهُ إِلَّا الشَّيْطَانُ أَنْ أَذْكُرَهُ ۚ
Қола араъайта из авайно илас-сахрати фаинний насийтул-ҳута ва мо ансонийҳу иллаш-шайтону ан азкура
У: «Буни қара, харсангга (суяниб) жойлашганимизда, мен балиқни унутибман. Фақат шайтонгина уни эслашимни унуттирибди.
-
وَاتَّخَذَ سَبِيلَهُ فِي الْبَحْرِ عَجَبًا ٦٣
Ваттахаза сабийлаҳу фил-баҳри ажабо
Ажабо, у денгизга йўл олибди», деди.
-
قَالَ ذَٰلِكَ مَا كُنَّا نَبْغِ ۚ فَارْتَدَّا عَلَىٰ آثَارِهِمَا قَصَصًا ٦٤
Қола золика мо кунно набғи фартаддо ало осориҳимо қасасо
«Ана шу биз истаган нарса», деди. Бас, келган йўлларидан изларига қайтдилар.
-
فَوَجَدَا عَبْدًا مِّنْ عِبَادِنَا آتَيْنَاهُ رَحْمَةً مِّنْ عِندِنَا وَعَلَّمْنَاهُ مِن لَّدُنَّا عِلْمًا ٦٥
Фаважадо абдам-мин ибодино отайноҳу раҳматам-мин индино ва алламноҳу мил-ладунно илмо
Бас, бандаларимиздан бир бандани топдилар. Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик.
-
قَالَ لَهُ مُوسَىٰ هَلْ أَتَّبِعُكَ عَلَىٰ أَن تُعَلِّمَنِ مِمَّا عُلِّمْتَ رُشْدًا ٦٦
Қола лаҳу Мусо ҳал аттабиъука ало ан туъаллимани миммо уллимта рушдо
Мусо унга: «Сенга ўргатилган рушддан менга ҳам ўргатмоғинг учун сенга эргашсам майлими?» – деди.
-
قَالَ إِنَّكَ لَن تَسْتَطِيعَ مَعِيَ صَبْرًا ٦٧
Қола иннака лан тастатийъа маъия сабро
У: «Сен мен билан бирга бўлишга сабр қила олмассан.
-
وَكَيْفَ تَصْبِرُ عَلَىٰ مَا لَمْ تُحِطْ بِهِ خُبْرًا ٦٨
Ва кайфа тасбиру ало мо лам туҳит биҳий хубро
Ўзинг хабарини иҳота қилмаган нарсага қандай сабр қиласан», деди.
-
قَالَ سَتَجِدُنِي إِن شَاءَ اللَّهُ صَابِرًا وَلَا أَعْصِي لَكَ أَمْرًا ٦٩
Қола сатажидуний ин шоъаллоҳу собиран ва ло аъсий лака амро
У: «Иншоаллоҳ, менинг сабрли эканимни кўрурсан ва сенга ҳеч бир ишда осий бўлмасман», деди.
-
قَالَ فَإِنِ اتَّبَعْتَنِي فَلَا تَسْأَلْنِي عَن شَيْءٍ حَتَّىٰ أُحْدِثَ لَكَ مِنْهُ ذِكْرًا ٧٠
Қола фаиниттабаътаний фало тасъалний ан шайъин ҳатто уҳдиса лака минҳу зикро
У: «Агар менга эргашадиган бўлсанг, то ўзим зикр қилиб айтмагунимча, бир нарса ҳақида сўрамагин», деди.
-
فَانطَلَقَا حَتَّىٰ إِذَا رَكِبَا فِي السَّفِينَةِ خَرَقَهَا ۖ قَالَ أَخَرَقْتَهَا لِتُغْرِقَ أَهْلَهَا لَقَدْ جِئْتَ شَيْئًا إِمْرًا ٧١
Фанталақо ҳатто изо ракибо фис-сафийнати харақаҳо қола ахарақтаҳо литуғриқа аҳлаҳо лақад жиъта шайъан имро
Бас, юриб кетдилар. Кемага минганларида, уни тешиб қўйди. У (Мусо): «Буни унинг аҳлини ғарқ қилиш учун тешдингми?! Жуда ғалати нарса қилдинг-ку?!» – деди.
-
قَالَ أَلَمْ أَقُلْ إِنَّكَ لَن تَسْتَطِيعَ مَعِيَ صَبْرًا ٧٢
Қола алам ақул иннака лан тастатийъа маъия сабро
У: «Сенга, мен билан бирга бўлишга албатта сабр қила олмассан демабмидим?!» – деди.
-
قَالَ لَا تُؤَاخِذْنِي بِمَا نَسِيتُ وَلَا تُرْهِقْنِي مِنْ أَمْرِي عُسْرًا ٧٣
Қола ло туъохизний бимо насийту ва ло турҳиқний мин амрий усро
У: «Эсимдан чиққан нарса учун мени жазолама, бу ишим учун мени қийнама», деди.
-
فَانطَلَقَا حَتَّىٰ إِذَا لَقِيَا غُلَامًا فَقَتَلَهُ قَالَ أَقَتَلْتَ نَفْسًا زَكِيَّةً بِغَيْرِ نَفْسٍ لَّقَدْ جِئْتَ شَيْئًا نُّكْرًا ٧٤
Фанталақо ҳатто изо лақиё ғуломан фақаталаҳу қола ақаталта нафсан закийятан биғайри нафсил-лақад жиъта шайъан нукро
Бас, улар юриб кетдилар. То бир болани учратганида, уни ўлдирди. У (Мусо): «Бировни ўлдирмаган бегуноҳ жонни ўлдирасанми?! Жуда мункар нарса қилдинг-ку?!» – деди.
-
قَالَ أَلَمْ أَقُل لَّكَ إِنَّكَ لَن تَسْتَطِيعَ مَعِيَ صَبْرًا ٧٥
Қола алам ақул лака иннака лан тастатийъа маъия сабро
У: «Сенга, сен мен билан бирга албатта сабр қила олмайсан демабмидим?!» – деди.
-
قَالَ إِن سَأَلْتُكَ عَن شَيْءٍ بَعْدَهَا فَلَا تُصَاحِبْنِي ۖ قَدْ بَلَغْتَ مِن لَّدُنِّي عُذْرًا ٧٦
Қола ин саъалтука ан шайъин баъдаҳо фало тусоҳибний қад балағта мил-ладунний узро
У: «Агар бундан кейин сендан яна бир нарсани сўрасам, мен билан биродарлик қилмай қўявер. Батаҳқиқ, мен тарафимдан узр(қабули)ни охирига етказдинг», деди.
-
فَانطَلَقَا حَتَّىٰ إِذَا أَتَيَا أَهْلَ قَرْيَةٍ اسْتَطْعَمَا أَهْلَهَا فَأَبَوْا أَن يُضَيِّفُوهُمَا فَوَجَدَا فِيهَا جِدَارًا يُرِيدُ أَن يَنقَضَّ فَأَقَامَهُ ۖ
Фанталақо ҳатто изо атаё аҳла қарятинистатъамо аҳлаҳо фа-абав ан юзаййифуҳумо фаважадо фийҳо жидоран юрийду ан янқазза фа-ақома
Бас, юриб кетдилар. Қачонки, бир шаҳар аҳолисига келганларида, унинг аҳлидан таом сўрадилар. Улар икковларини зиёфат қилишдан бош тортдилар. Икковлари у ерда йиқилиб кетай деб турган бир деворни кўришди. Бас, уни турғизиб қўйди.
-
قَالَ لَوْ شِئْتَ لَاتَّخَذْتَ عَلَيْهِ أَجْرًا ٧٧
Қола лав шиъта латтахазта алайҳи ажро
У (Мусо): «Агар хоҳласанг, бунинг учун ҳақ олар эдинг», деди.
-
قَالَ هَٰذَا فِرَاقُ بَيْنِي وَبَيْنِكَ ۚ سَأُنَبِّئُكَ بِتَأْوِيلِ مَا لَمْ تَسْتَطِع عَّلَيْهِ صَبْرًا ٧٨
Қола ҳозо фироқу байний ва байника саунаббиъука битаъвийли мо лам тастатиъ алайҳи сабро
У: «Бу мен билан сенинг орамиздаги ажрашишдир. Энди сенга сабр қила олмаган нарса(лар)нинг таъвийлини айтиб бераман», деди.
-
أَمَّا السَّفِينَةُ فَكَانَتْ لِمَسَاكِينَ يَعْمَلُونَ فِي الْبَحْرِ فَأَرَدتُّ أَنْ أَعِيبَهَا وَكَانَ وَرَاءَهُم مَّلِكٌ يَأْخُذُ كُلَّ سَفِينَةٍ غَصْبًا ٧٩
Аммас-сафийнату факонат лимасокийна яъмалуна фил-баҳри фа-аратту ан аъийбаҳо ва кона вароъаҳум маликун яъхузу кулла сафийнатин ғасбо
«Кемага келсак, у денгизда ишлайдиган мискинларники эди. Бас, мен уни айбли қилишни ирода қилдим. Чунки, ортларида бир подшоҳ бўлиб, барча кемани тортиб олаётган эди.
-
وَأَمَّا الْغُلَامُ فَكَانَ أَبَوَاهُ مُؤْمِنَيْنِ فَخَشِينَا أَن يُرْهِقَهُمَا طُغْيَانًا وَكُفْرًا ٨٠
Ва аммал-ғулому факона абавоҳу муъминайни фахашийно ан юрҳиқаҳумо туғёнан ва куфро
Энди болага келсак, ота-онаси мўмин кишилар эди. Бас, биз унинг икковларини туғён ва куфр ила эзишидан қўрқдик.
-
فَأَرَدْنَا أَن يُبْدِلَهُمَا رَبُّهُمَا خَيْرًا مِّنْهُ زَكَاةً وَأَقْرَبَ رُحْمًا ٨١
Фа-арадно ан юбдилаҳумо раббуҳумо хайрам-минҳу закотан ва ақраба руҳмо
Бас, Роббилари уларга унинг бадалига ундан кўра яхшироғини, аҳли солиҳроқ ва меҳрибонроғини беришни ирода қилди.
-
وَأَمَّا الْجِدَارُ فَكَانَ لِغُلَامَيْنِ يَتِيمَيْنِ فِي الْمَدِينَةِ وَكَانَ تَحْتَهُ كَنزٌ لَّهُمَا وَكَانَ أَبُوهُمَا صَالِحًا فَأَرَادَ رَبُّكَ أَن يَبْلُغَا أَشُدَّهُمَا وَيَسْتَخْرِجَا كَنزَهُمَا رَحْمَةً مِّن رَّبِّكَ ۚ
Ва аммал-жидору факона лиғуломайни ятиймайни фил-мадийнати ва кона таҳтаҳу канзул-лаҳумо ва кона абуҳумо солиҳан фа-арода раббука ан яблуғо ашуддаҳумо ва ястахрижо канзаҳумо раҳматам-мир-раббик
Деворга келсак, у шаҳардаги икки етим боланики бўлиб, унинг остида икковларининг хазинаси бор эди. Уларнинг оталари солиҳ одам эди. Бас, Роббинг икковларининг вояга етишини ва хазиналарини чиқариб олишини ирода қилди. Бу, Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди.
-
وَمَا فَعَلْتُهُ عَنْ أَمْرِي ۚ ذَٰلِكَ تَأْوِيلُ مَا لَمْ تَسْطِع عَّلَيْهِ صَبْرًا ٨٢
Ва мо фаъалтуҳу ан амрий золика таъвийлу мо лам тастиъ алайҳи сабро
Мен ўзимча қилганим йўқ. Мана шу, сен сабр қила олмаган нарсанинг таъвийлидир».
-
وَيَسْأَلُونَكَ عَن ذِي الْقَرْنَيْنِ ۖ قُلْ سَأَتْلُو عَلَيْكُم مِّنْهُ ذِكْرًا ٨٣
Ва ясъалунака ан зил-Қарнайни қул са-атлу алайкум минҳу зикро
Сендан Зулқарнайн ҳақида сўрарлар. «Сизга унинг ҳақидаги зикрни тиловат қилурман», дегин.
-
إِنَّا مَكَّنَّا لَهُ فِي الْأَرْضِ وَآتَيْنَاهُ مِن كُلِّ شَيْءٍ سَبَبًا ٨٤
Инно макканно лаҳу фил-арзи ва отайноҳу мин кулли шайъин сабабо
Албатта, Биз унга ер юзида имконият бердик ва ҳар бир нарсага (эришиш) сабабини ато қилдик.
-
فَأَتْبَعَ سَبَبًا ٨٥
Фа-атбаъа сабабо
Бас, сабабга эргашди.
-
حَتَّىٰ إِذَا بَلَغَ مَغْرِبَ الشَّمْسِ وَجَدَهَا تَغْرُبُ فِي عَيْنٍ حَمِئَةٍ وَوَجَدَ عِندَهَا قَوْمًا ۗ
Ҳатто изо балаға мағрибаш-шамси важадаҳо тағрубу фий айнин ҳамиъатин ва важада индаҳо қавмо
То қуёш ботиш жойига етганида, унинг қора балчиқ булоққа ботаётганини кўрди ва унинг олдида бир қавмни кўрди.
-
قُلْنَا يَا ذَا الْقَرْنَيْنِ إِمَّا أَن تُعَذِّبَ وَإِمَّا أَن تَتَّخِذَ فِيهِمْ حُسْنًا ٨٦
Қулно ё зал-Қарнайни иммо ан туъаззиба ва иммо ан таттахиза фийҳим ҳусно
Биз: «Эй Зул-қарнайн, ё уларни азоблайсан, ёки гўзаллик-ла тутарсан», дедик.
-
قَالَ أَمَّا مَن ظَلَمَ فَسَوْفَ نُعَذِّبُهُ ثُمَّ يُرَدُّ إِلَىٰ رَبِّهِ فَيُعَذِّبُهُ عَذَابًا نُّكْرًا ٨٧
Қола аммо ман залама фасавфа нуъаззибуҳу сумма юрадду ило раббиҳий фаюъаззибуҳу азобан нукро
У: «Ким зулм қилган бўлса, тезда уни азоблармиз, сўнгра, Роббига қайтарилар, бас, У зот ҳам уни мункар азоб ила азоблар.
-
وَأَمَّا مَنْ آمَنَ وَعَمِلَ صَالِحًا فَلَهُ جَزَاءً الْحُسْنَىٰ ۖ وَسَنَقُولُ لَهُ مِنْ أَمْرِنَا يُسْرًا ٨٨
Ва аммо ман омана ва амила солиҳан фалаҳу жазоъанил-ҳусно ва санақулу лаҳу мин амрино юсро
Аммо, иймон келтириб яхши амаллар қилганларга эса, уларга гўзал мукофот бордир ва унга ўз ишимиздан осонини айтурмиз», деди.
-
ثُمَّ أَتْبَعَ سَبَبًا ٨٩
Сумма атбаъа сабабо
Сўнгра, у яна сабабга эргашди.
-
حَتَّىٰ إِذَا بَلَغَ مَطْلِعَ الشَّمْسِ وَجَدَهَا تَطْلُعُ عَلَىٰ قَوْمٍ لَّمْ نَجْعَل لَّهُم مِّن دُونِهَا سِتْرًا ٩٠
Ҳатто изо балаға матлиъаш-шамси важадаҳо татлуъу ало қавмил-лам нажъал лаҳум мин дуниҳо ситро
То қуёш чиқиш жойига етганида, унинг бир қавм устидан чиқаётганини кўрди. Уларга у(қуёш)дан тўсиқ бўладиган нарса қилмаган эдик.
-
كَذَٰلِكَ وَقَدْ أَحَطْنَا بِمَا لَدَيْهِ خُبْرًا ٩١
Казолика ва қад аҳатно бимо ладайҳи хубро
Ана шундай, батаҳқиқ, Биз унинг олдидаги нарсанинг хабарини иҳота қилдик.
-
ثُمَّ أَتْبَعَ سَبَبًا ٩٢
Сумма атбаъа сабабо
Сўнгра у яна сабабга эргашди.
-
حَتَّىٰ إِذَا بَلَغَ بَيْنَ السَّدَّيْنِ وَجَدَ مِن دُونِهِمَا قَوْمًا لَّا يَكَادُونَ يَفْقَهُونَ قَوْلًا ٩٣
Ҳатто изо балаға байнас-саддайни важада мин дуниҳимо қавмал-ло якодуна яфқаҳуна қавло
То икки тоғ орасига етганида, уларнинг ортида бирон гапни англамайдиган қавмни кўрди.
-
قَالُوا يَا ذَا الْقَرْنَيْنِ إِنَّ يَأْجُوجَ وَمَأْجُوجَ مُفْسِدُونَ فِي الْأَرْضِ فَهَلْ نَجْعَلُ لَكَ خَرْجًا عَلَىٰ أَن تَجْعَلَ بَيْنَنَا وَبَيْنَهُمْ سَدًّا ٩٤
Қолу ё зал-Қарнайни инна Яъжужа ва Маъжужа муфсидуна фил-арзи фаҳал нажъалу лака харжан ало ан тажъала байнано ва байнаҳум саддо
Улар: «Эй Зулқарнайн, албатта, Яъжуж ва Маъжуж ер юзида бузғунчилик қилгувчилардир. Биз сенга харож берсак, биз билан уларнинг орасида тўсиқ қилиб берурмисан?» – дедилар.
-
قَالَ مَا مَكَّنِّي فِيهِ رَبِّي خَيْرٌ فَأَعِينُونِي بِقُوَّةٍ أَجْعَلْ بَيْنَكُمْ وَبَيْنَهُمْ رَدْمًا ٩٥
Қола мо макканний фийҳи раббий хайрун фа-аъийнуний биқувватин ажъал байнакум ва байнаҳум радмо
У: «Роббим менга берган имконият яхшидир. Бас, сиз менга куч ила ёрдам беринг. Сиз билан уларнинг орасида бир девор қилажакман.
-
آتُونِي زُبَرَ الْحَدِيدِ ۖ حَتَّىٰ إِذَا سَاوَىٰ بَيْنَ الصَّدَفَيْنِ قَالَ انفُخُوا ۖ حَتَّىٰ إِذَا جَعَلَهُ نَارًا قَالَ آتُونِي أُفْرِغْ عَلَيْهِ قِطْرًا ٩٦
Отуний зубарал-ҳадийди ҳатто изо сово байнас-садафайни қоланфуху ҳатто изо жаъалаҳу норан қола отуний уфриғ алайҳи қитро
Менга темир парчаларини келтиринг», деди. Ниҳоят, икки тоғ томонлари ила баробарлашганда: «Дам уринглар», деди. Ниҳоят, у(тўп темир)ни ўтга айлантиргач: «Олиб келинглар, устидан мис қуяман», деди.
-
فَمَا اسْطَاعُوا أَن يَظْهَرُوهُ وَمَا اسْتَطَاعُوا لَهُ نَقْبًا ٩٧
Фамастоъу ан язҳаруҳу ва мастатоъу лаҳу нақбо
Бас, улар унинг устига чиқа олмадилар, уни тешиб ҳам ўта олмадилар.
-
قَالَ هَٰذَا رَحْمَةٌ مِّن رَّبِّي ۖ فَإِذَا جَاءَ وَعْدُ رَبِّي جَعَلَهُ دَكَّاءَ ۖ وَكَانَ وَعْدُ رَبِّي حَقًّا ٩٨
Қола ҳозо раҳматум-мир-раббий фаизо жоъа ваъду раббий жаъалаҳу даккоъа ва кона ваъду раббий ҳаққо
У: «Бу, Роббим раҳматидандир. Агар Роббимнинг ваъдаси келса, буни ер баробар қилур. Роббимнинг ваъдаси ҳақдир», деди.
-
وَتَرَكْنَا بَعْضَهُمْ يَوْمَئِذٍ يَمُوجُ فِي بَعْضٍ ۖ وَنُفِخَ فِي الصُّورِ فَجَمَعْنَاهُمْ جَمْعًا ٩٩
Ва таракно баъзаҳум явмаъизин ямужу фий баъзин ва нуфиха фис-сури фажамаъноҳум жамъо
Ўша куни уларни бир-бирлари ила мавж урган ҳолларида тарк этдик ва сур чалинди. Бас, уларнинг ҳаммаларини жамладик.
-
وَعَرَضْنَا جَهَنَّمَ يَوْمَئِذٍ لِّلْكَافِرِينَ عَرْضًا ١٠٠
Ва аразно жаҳаннама явмаъизил-лил-кофирийна арзо
Ўша куни кофирларга жаҳаннамни кўндаланг қилиб кўрсатдик.
-
الَّذِينَ كَانَتْ أَعْيُنُهُمْ فِي غِطَاءٍ عَن ذِكْرِي وَكَانُوا لَا يَسْتَطِيعُونَ سَمْعًا ١٠١
Аллазийна конат аъюнуҳум фий ғитоъин ан зикрий ва кону ло ястатийъуна самъо
Улар кўзлари Менинг зикримдан пардада бўлган ва эшитишга қодир бўла олмайдиганлар эдилар.
-
أَفَحَسِبَ الَّذِينَ كَفَرُوا أَن يَتَّخِذُوا عِبَادِي مِن دُونِي أَوْلِيَاءَ ۚ إِنَّا أَعْتَدْنَا جَهَنَّمَ لِلْكَافِرِينَ نُزُلًا ١٠٢
Афаҳасибал-лазийна кафару ан яттахизу ибодий мин дуний авлиёъа инно аътадно жаҳаннама лил-кофирийна нузуло
Ёки куфр келтирганлар Мени қўйиб бандаларимни валий — илоҳ қилиб олишни гумон қилдиларми?! Албатта, Биз жаҳаннамни кофирларга манзил этиб тайёрлаганмиз.
-
قُلْ هَلْ نُنَبِّئُكُم بِالْأَخْسَرِينَ أَعْمَالًا ١٠٣
Қул ҳал нунаббиъукум бил-ахсарийна аъмоло
Сен: «Сизга амаллари юзасидан энг зиёнкорларнинг хабарини берайми?
-
الَّذِينَ ضَلَّ سَعْيُهُمْ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَهُمْ يَحْسَبُونَ أَنَّهُمْ يُحْسِنُونَ صُنْعًا ١٠٤
Аллазийна залла саъюҳум фил-ҳаётид-дунё ва ҳум яҳсабуна аннаҳум юҳсинуна сунъо
Улар бу дунё ҳаётидаёқ саъйи-ҳаракатлари ботил бўлган, ўзлари эса, гўзал иш қиляпман, деб ҳисоблайдиганлардир», дегин.
-
أُولَٰئِكَ الَّذِينَ كَفَرُوا بِآيَاتِ رَبِّهِمْ وَلِقَائِهِ فَحَبِطَتْ أَعْمَالُهُمْ فَلَا نُقِيمُ لَهُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَزْنًا ١٠٥
Улоъикал-лазийна кафару биоёти раббиҳим ва лиқоъиҳий фаҳабитат аъмолуҳум фало нуқийму лаҳум явмал-қиёмати вазно
Ана ўшалар Роббилари оятларига ва унга рўбарў келишга куфр келтирганлардир. Бас, уларнинг амаллари ҳабата бўлди. Қиёмат куни уларга ҳеч қандай вазн бермасмиз.
-
ذَٰلِكَ جَزَاؤُهُمْ جَهَنَّمُ بِمَا كَفَرُوا وَاتَّخَذُوا آيَاتِي وَرُسُلِي هُزُوًا ١٠٦
Золика жазоъуҳум жаҳаннаму бимо кафару ваттахазу оётий ва русулий ҳузуво
Шунингдек, куфр келтирганлари ва Менинг оятларим ва Пайғамбарларимни масхара қилганлари сабабли уларнинг жазоси жаҳаннамдир.
-
إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ كَانَتْ لَهُمْ جَنَّاتُ الْفِرْدَوْسِ نُزُلًا ١٠٧
Иннал-лазийна оману ва амилус-солиҳоти конат лаҳум жаннотул-фирдавси нузуло
Албатта, иймон келтирган ва яхши амалларни қилганларга Фирдавс жаннати манзил бўлгандир.
-
خَالِدِينَ فِيهَا لَا يَبْغُونَ عَنْهَا حِوَلًا ١٠٨
Холидийна фийҳо ло ябғуна анҳо ҳивало
Унда абадий қолурлар ва ундан кўчишни истамаслар.
-
قُل لَّوْ كَانَ الْبَحْرُ مِدَادًا لِّكَلِمَاتِ رَبِّي لَنَفِدَ الْبَحْرُ قَبْلَ أَن تَنفَدَ كَلِمَاتُ رَبِّي وَلَوْ جِئْنَا بِمِثْلِهِ مَدَدًا ١٠٩
Қул лав конал-баҳру мидодал-ликалимоти раббий ланафидал-баҳру қабла ан танфада калимоту раббий ва лав жиъно бимислиҳий мададо
Сен: «Агар денгиз Роббим калималарига сиёҳ бўлса-ю, унга ўз мислича мадад келтирсак ҳам, Роббим калималари тугашидан олдин денгиз тугаб қолур», дегин.
-
قُلْ إِنَّمَا أَنَا بَشَرٌ مِّثْلُكُمْ يُوحَىٰ إِلَيَّ أَنَّمَا إِلَٰهُكُمْ إِلَٰهٌ وَاحِدٌ ۖ
Қул иннамо ано башарум-мислукум юҳо илайя аннамо илоҳукум илоҳун воҳид
Сен: «Мен ҳам сизларга ўхшаган башарман. Менга, шубҳасиз, илоҳингиз битта илоҳ экани ваҳий қилинди.
-
فَمَن كَانَ يَرْجُو لِقَاءَ رَبِّهِ فَلْيَعْمَلْ عَمَلًا صَالِحًا وَلَا يُشْرِكْ بِعِبَادَةِ رَبِّهِ أَحَدًا ١١٠
Фаман кона яржу лиқоъа раббиҳий фаляъмал амалан солиҳан ва ло юшрик би-ибодати раббиҳий аҳадо
Бас, ким Роббига рўбарў келишни умид қилса, яхши амал қилсин ва Робби ибодатига биронтани шерик қилмасин», дегин.
Қуръон 18:1-110 · Фазилати: Ҳоким 2/368 (саҳиҳ, Албоний) · Абу Саъид Худрийдан: «Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, икки жума орасида унга нур порлаб туради». Албоний саҳиҳ деган («Саҳиҳул жомеъ», 6470); Ибн Ҳажар уни Каҳф сураси ҳақидаги энг кучли ривоят деган. Баъзилар уни «жума кечаси» лафзи билан Абу Саъиднинг ўз сўзи сифатида ривоят қилган (Доримий); бундай савобни саҳобий ўз фикридан айтмайди, шу боис бу Пайғамбар ﷺнинг сўзи ҳукмидадир; шунинг учун сура пайшанба шомидан жума шомигача ўқилади. Унинг аввалги ўн ояти Дажжолдан сақлайди (Муслим, 809).