Ўзбекча
Иловани очиш

Мулк сураси: тўлиқ матн ва манбалар

Мулк сураси (Таборак) — ўқиган кишини шафоат қиладиган ўттиз оят, жумлама-жумла: арабчаси, ўқилиши ва маъноси.

Мулк сураси

Подшоҳлик (Қуръон, 67)

Бир кишини кечирилгунча шафоат қилган ўттиз оят.

  1. بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ

    Бисмиллоҳир-раҳмонир-раҳийм

    Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман.

  2. تَبَارَكَ الَّذِي بِيَدِهِ الْمُلْكُ وَهُوَ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ ١

    Таборакал-лазий биядиҳил-мулку ва ҳува ало кулли шайъин қадийр

    Қўлида мулк бўлган Зот улуғ, муқаддас бўлди. У барча нарсага қодирдир.

  3. الَّذِي خَلَقَ الْمَوْتَ وَالْحَيَاةَ لِيَبْلُوَكُمْ أَيُّكُمْ أَحْسَنُ عَمَلًا ۚ

    Аллазий халақал-мавта вал-ҳаёта лияблувакум айюкум аҳсану амало

    У, ўлим ва ҳаётни сизларнинг қайсиларингиз амалда яхшироқ эканлигингизни синаш учун яратди.

  4. وَهُوَ الْعَزِيزُ الْغَفُورُ ٢

    Ва ҳувал-азийзул-ғафур

    У азийз ва ўта мағфиратлидир.

  5. الَّذِي خَلَقَ سَبْعَ سَمَاوَاتٍ طِبَاقًا ۖ

    Аллазий халақа сабъа самовотин тибоқо

    У етти осмонни табақама-табақа яратган.

  6. مَّا تَرَىٰ فِي خَلْقِ الرَّحْمَٰنِ مِن تَفَاوُتٍ ۖ

    Мо таро фий халқир-раҳмони мин тафовут

    Роҳманнинг яратганида ҳеч тафовут кўрмассан.

  7. فَارْجِعِ الْبَصَرَ هَلْ تَرَىٰ مِن فُطُورٍ ٣

    Фаржиъил-басара ҳал таро мин футур

    Қайта назар сол! Бирор камчилик кўряпсанми?

  8. ثُمَّ ارْجِعِ الْبَصَرَ كَرَّتَيْنِ

    Суммаржиъил-басара карратайн

    Сўнг такрор-такрор назар сол,

  9. يَنقَلِبْ إِلَيْكَ الْبَصَرُ خَاسِئًا وَهُوَ حَسِيرٌ ٤

    Янқалиб илайкал-басару хосиъав-ва ҳува ҳасийр

    назар сенга истаганини топа олмай, ҳориб-чарчаган ҳолда қайтадир.

  10. وَلَقَدْ زَيَّنَّا السَّمَاءَ الدُّنْيَا بِمَصَابِيحَ

    Ва лақад зайяннас-самоъад-дунё бимасобийҳ

    Ва дарҳақиқат, Биз яқин осмонни чироқлар билан зийнатлаб қўйдик

  11. وَجَعَلْنَاهَا رُجُومًا لِّلشَّيَاطِينِ ۖ

    Ва жаъалноҳо ружумал-лиш-шаётийн

    ва у(чироқ)ларни шайтонларга отиладиган нарса ҳам қилиб қўйдик.

  12. وَأَعْتَدْنَا لَهُمْ عَذَابَ السَّعِيرِ ٥

    Ва аътадно лаҳум азобас-саъийр

    Ва у(шайтон)ларга олови қизиб турган жаҳаннамни тайёрлаб қўйдик.

  13. وَلِلَّذِينَ كَفَرُوا بِرَبِّهِمْ عَذَابُ جَهَنَّمَ ۖ وَبِئْسَ الْمَصِيرُ ٦

    Ва лил-лазийна кафару бираббиҳим азобу жаҳаннам, ва биъсал-масийр

    Ўз Роббиларига куфр келтирганлар учун жаҳаннам азоби бордур ва у қандай ҳам ёмон қайтадиган жой!

  14. إِذَا أُلْقُوا فِيهَا سَمِعُوا لَهَا شَهِيقًا وَهِيَ تَفُورُ ٧

    Изо улқу фийҳо самиъу лаҳо шаҳийқав-ва ҳия тафур

    Улар жаҳаннамга ташланган чоғларида унинг ҳанграган овозини эшитурлар, у эса, қайнаб турган бўладир.

  15. تَكَادُ تَمَيَّزُ مِنَ الْغَيْظِ ۖ

    Такоду тамайязу минал-ғайз

    У ғазабдан ёрилиб кетай дер.

  16. كُلَّمَا أُلْقِيَ فِيهَا فَوْجٌ سَأَلَهُمْ خَزَنَتُهَا أَلَمْ يَأْتِكُمْ نَذِيرٌ ٨

    Кулламо улқия фийҳо фавжун саъалаҳум хазанатуҳо алам яътикум назийр

    Ҳар қачон унга янги гуруҳ ташланганда, унинг хизматкорлари: «Сизларга огоҳлантирувчи келмаганмиди?» – деб сўрайдир.

  17. قَالُوا بَلَىٰ قَدْ جَاءَنَا نَذِيرٌ فَكَذَّبْنَا

    Қолу бало қад жоъано назийрун факаззабно

    Улар: «Ҳа, дарҳақиқат, бизга огоҳлантирувчи келган эди. Лекин биз (уни) ёлғончига чиқардик

  18. وَقُلْنَا مَا نَزَّلَ اللَّهُ مِن شَيْءٍ

    Ва қулно мо наззалаллоҳу мин шайъ

    ва: «Аллоҳ ҳеч нарса туширгани йўқ,

  19. إِنْ أَنتُمْ إِلَّا فِي ضَلَالٍ كَبِيرٍ ٩

    Ин антум илло фий залолин кабийр

    сизлар катта адашувдан бошқа ҳеч нарса эмассизлар», деган эдик», дейишар.

  20. وَقَالُوا لَوْ كُنَّا نَسْمَعُ أَوْ نَعْقِلُ مَا كُنَّا فِي أَصْحَابِ السَّعِيرِ ١٠

    Ва қолу лав кунно насмаъу ав наъқилу мо кунно фий асҳобис-саъийр

    Ва улар: «Агар эътибор қулоғи билан эшитганимизда ёки ақлни ишлатганимизда эди, дўзахийлар орасида бўлмаган бўлар эдик», дерлар.

  21. فَاعْتَرَفُوا بِذَنبِهِمْ فَسُحْقًا لِّأَصْحَابِ السَّعِيرِ ١١

    Фаътарафу бизанбиҳим фасуҳқал-лиасҳобис-саъийр

    Бас, улар ўз гуноҳларини эътироф этдилар. Йўқолсин дўзахийлар!

  22. إِنَّ الَّذِينَ يَخْشَوْنَ رَبَّهُم بِالْغَيْبِ

    Иннал-лазийна яхшавна раббаҳум бил-ғайб

    Албатта, ўз Роббиларидан ғойибдан қўрқадиганлар учун

  23. لَهُم مَّغْفِرَةٌ وَأَجْرٌ كَبِيرٌ ١٢

    Лаҳум мағфиратув-ва ажрун кабийр

    гуноҳларини кечиш ва улкан ажр-савоблар бордир.

  24. وَأَسِرُّوا قَوْلَكُمْ أَوِ اجْهَرُوا بِهِ ۖ

    Ва асирру қавлакум авижҳару биҳ

    Ва сиз сўзингизни сир тутасизми ёки ошкора айтасизми,

  25. إِنَّهُ عَلِيمٌ بِذَاتِ الصُّدُورِ ١٣

    Иннаҳу алиймум бизотис-судур

    албатта, У кўнгиллардагини ҳам билгувчи Зотдир.

  26. أَلَا يَعْلَمُ مَنْ خَلَقَ وَهُوَ اللَّطِيفُ الْخَبِيرُ ١٤

    Ало яъламу ман халақ, ва ҳувал-латийфул-хабийр

    Яратган зот Ўзи билмасми? Ҳолбуки, У дақиқларгача билувчи ва хабардордир.

  27. هُوَ الَّذِي جَعَلَ لَكُمُ الْأَرْضَ ذَلُولًا

    Ҳувал-лазий жаъала лакумул-арза залуло

    У сизларга ерни бўйсундириб қўйган Зотдир.

  28. فَامْشُوا فِي مَنَاكِبِهَا وَكُلُوا مِن رِّزْقِهِ ۖ

    Фамшу фий манокибиҳо ва кулу мир-ризқиҳ

    Бас, анинг турли жойларида юринг ва Унинг ризқидан енг

  29. وَإِلَيْهِ النُّشُورُ ١٥

    Ва илайҳин-нушур

    ва қабрдан чиқиб бориш ҳам Унинг ҳузурига бўладир.

  30. أَأَمِنتُم مَّن فِي السَّمَاءِ

    Аъаминтум ман фис-самоъ

    Осмондаги Зот

  31. أَن يَخْسِفَ بِكُمُ الْأَرْضَ فَإِذَا هِيَ تَمُورُ ١٦

    Айяхсифа бикумул-арза фаизо ҳия тамур

    сизларни изтиробда ҳаракатланиб турган ерга юттириб юборишидан омонда бўлдингизми?

  32. أَمْ أَمِنتُم مَّن فِي السَّمَاءِ أَن يُرْسِلَ عَلَيْكُمْ حَاصِبًا ۖ

    Ам аминтум ман фис-самоъи айюрсила алайкум ҳосибо

    Ёки осмондаги Зот сизларга азоб шамолни юборишидан омонда бўлдингизми?

  33. فَسَتَعْلَمُونَ كَيْفَ نَذِيرِ ١٧

    Фасатаъламуна кайфа назийр

    Бас, албатта, огоҳлантириш қандоқ бўлишини биласизлар.

  34. وَلَقَدْ كَذَّبَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ فَكَيْفَ كَانَ نَكِيرِ ١٨

    Ва лақад каззабал-лазийна мин қаблиҳим факайфа кона накийр

    Ва, дарҳақиқат, улардан аввалгилари ҳам ёлғонга чиқарган эдилар. Бас, инкорим қандай бўлди?!

  35. أَوَلَمْ يَرَوْا إِلَى الطَّيْرِ فَوْقَهُمْ صَافَّاتٍ وَيَقْبِضْنَ ۚ

    Ава лам ярав илат-тайри фавқаҳум соффотив-ва яқбизн

    Тепаларида (қанотларини) ёйиб ва йиғиб (учаётган) қушни кўрмайдиларми?

  36. مَا يُمْسِكُهُنَّ إِلَّا الرَّحْمَٰنُ ۚ

    Мо юмсикуҳунна иллар-раҳмон

    Уларни Роҳмандан бошқа ушлаб турувчи йўқ.

  37. إِنَّهُ بِكُلِّ شَيْءٍ بَصِيرٌ ١٩

    Иннаҳу бикулли шайъин басийр

    Албатта, У барча нарсани кўрувчидир.

  38. أَمَّنْ هَٰذَا الَّذِي هُوَ جُندٌ لَّكُمْ يَنصُرُكُم مِّن دُونِ الرَّحْمَٰنِ ۚ

    Амман ҳозал-лазий ҳува жундул-лакум янсурукум мин дунир-раҳмон

    Роҳмандан бошқа сизларга ёрдам берадиган аскар ким ўзи?

  39. إِنِ الْكَافِرُونَ إِلَّا فِي غُرُورٍ ٢٠

    Инил-кофируна илло фий ғурур

    Кофирлар ғурурдан бошқа ҳеч нарсада эмаслар!

  40. أَمَّنْ هَٰذَا الَّذِي يَرْزُقُكُمْ إِنْ أَمْسَكَ رِزْقَهُ ۚ

    Амман ҳозал-лазий ярзуқукум ин амсака ризқа

    У ризқни тортиб қўйса, сизга ризқ берадиган ким ўзи?!

  41. بَل لَّجُّوا فِي عُتُوٍّ وَنُفُورٍ ٢١

    Бал лажжу фий утуввив-ва нуфур

    Балки улар абадий туғёнда ва ҳақдан нафратда бўлурлар.

  42. أَفَمَن يَمْشِي مُكِبًّا عَلَىٰ وَجْهِهِ أَهْدَىٰ

    Афамайямший мукиббан ало важҳиҳий аҳдо

    Юз тубан қоқилиб юраётган киши ҳидоятдами

  43. أَمَّن يَمْشِي سَوِيًّا عَلَىٰ صِرَاطٍ مُّسْتَقِيمٍ ٢٢

    Аммайямший савийян ало сиротим-мустақийм

    ёки тўғри йўлдан қоматини тик тутиб бораётган кишими?

  44. قُلْ هُوَ الَّذِي أَنشَأَكُمْ

    Қул ҳувал-лазий аншаъакум

    Айт: «У сизларни йўқдан бор қилган

  45. وَجَعَلَ لَكُمُ السَّمْعَ وَالْأَبْصَارَ وَالْأَفْئِدَةَ ۖ

    Ва жаъала лакумус-самъа вал-абсора вал-афъида

    ва сизларга эшитиш, кўриш ва ақлни берган Зотдир.

  46. قَلِيلًا مَّا تَشْكُرُونَ ٢٣

    Қалийлам-мо ташкурун

    Жуда ҳам оз шукр қиласизлар-а?!»

  47. قُلْ هُوَ الَّذِي ذَرَأَكُمْ فِي الْأَرْضِ وَإِلَيْهِ تُحْشَرُونَ ٢٤

    Қул ҳувал-лазий зараъакум фил-арзи ва илайҳи туҳшарун

    Айт: «У сизларни ер юзида яратган, кўпайтирган Зотдир. Ва Унинг ҳузурига тўпланурсизлар».

  48. وَيَقُولُونَ مَتَىٰ هَٰذَا الْوَعْدُ إِن كُنتُمْ صَادِقِينَ ٢٥

    Ва яқулуна мато ҳозал-ваъду ин кунтум содиқийн

    Ва улар: «Агар ростгўй бўлсангиз, бу ваъда қачон бўлур?» – дерлар.

  49. قُلْ إِنَّمَا الْعِلْمُ عِندَ اللَّهِ وَإِنَّمَا أَنَا نَذِيرٌ مُّبِينٌ ٢٦

    Қул иннамал-илму индаллоҳи ва иннамо ана назийрум-мубийн

    Айт: «Албатта, илм фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ва албатта, мен яққол огоҳлантирувчиман, холос».

  50. فَلَمَّا رَأَوْهُ زُلْفَةً سِيئَتْ وُجُوهُ الَّذِينَ كَفَرُوا

    Фаламмо раъавҳу зулфатан сийъат вужуҳул-лазийна кафару

    Бас у(азоб)ни яқиндан кўрганда куфр келтирганларнинг юзлари қораядир.

  51. وَقِيلَ هَٰذَا الَّذِي كُنتُم بِهِ تَدَّعُونَ ٢٧

    Ва қийла ҳозал-лазий кунтум биҳий таддаъун

    Ва уларга: «Сўраган нарсангиз шу бўлур», дейилур.

  52. قُلْ أَرَأَيْتُمْ إِنْ أَهْلَكَنِيَ اللَّهُ وَمَن مَّعِيَ أَوْ رَحِمَنَا

    Қул араъайтум ин аҳлаканияллоҳу ва мам-маъия ав раҳимано

    Айт: «Айтинглар-чи, агар Аллоҳ мени ва мен билан бўлганларни ҳалок қилса ёки раҳим қилса,

  53. فَمَن يُجِيرُ الْكَافِرِينَ مِنْ عَذَابٍ أَلِيمٍ ٢٨

    Фамайюжийрул-кофирийна мин азобин алийм

    кофирларни аламли азобдан ким қутқариб қоладир?!

  54. قُلْ هُوَ الرَّحْمَٰنُ آمَنَّا بِهِ وَعَلَيْهِ تَوَكَّلْنَا ۖ

    Қул ҳувар-раҳмону оманно биҳий ва алайҳи таваккално

    Айт: «У Роҳмандур, биз Унга иймон келтирдик ва Унга таваккал қилдик.

  55. فَسَتَعْلَمُونَ مَنْ هُوَ فِي ضَلَالٍ مُّبِينٍ ٢٩

    Фасатаъламуна ман ҳува фий залолим-мубийн

    Бас, сизлар тезда ким очиқ-ойдин хатода эканини билурсизлар».

  56. قُلْ أَرَأَيْتُمْ إِنْ أَصْبَحَ مَاؤُكُمْ غَوْرًا

    Қул араъайтум ин асбаҳа моъукум ғавро

    Айт: «Айтинглар-чи, агар сувларингиз ерга сингиб кетса,

  57. فَمَن يَأْتِيكُم بِمَاءٍ مَّعِينٍ ٣٠

    Фамайяътийкум бимоъим-маъийн

    сизларга ким осонгина топиладиган сувни келтирур?»

Қуръон 67:1-30 · Фазилати: Термизий 2891 (ҳасан, Албоний), Абу Довуд 1400 (ҳасан, Албоний) · Бир кишини кечирилгунча шафоат қилган ўттиз оят (Термизий, 2891). Пайғамбар ﷺ «Ас-Сажда» ва «Таборак»ни ўқимагунларича ухламаганлари Термизийда (2892) келган, бу ҳақда уламолар ихтилоф қилган (саҳиҳ, Албоний; заиф, Доруссалом).